14:51 / 17.03.2017
9732

Видео: Моуриньо ўйин вақтида футболчини банан билан озиқлантирди

Европа лигасининг 1/8 финал «Манчестер Юнайтед» ва «Ростов» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашувида (1:0) ғайритабиий ҳодиса кузатилди.

Мезбонлар устози Жозе Моуриньо иккинчи бўлимда майдонда тўп сураётган ҳимоячи Маркос Рохога тановул қилиши учун банан узатди. Бу тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлди.

Учрашувдан сўнг Жозе Моуриньо буни футболчининг ўзи илтимос қилганини таъкидлади:

«Агар ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам оч қолган бўлсангиз, организмингиз нима талаб қилаётганини билишингиз лозим. Оч қолган одам асли каби бўла олмайди. Рохонинг ўзи шуни сўради. Бу кулгили эмас. Бу футболчига нисбатан ҳурмат».

Top