Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ширинлик ейиш бўйича мусобақа фожиали якун топди
Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳридаги дам олиш масканларидан бирида бир гуруҳ талабалар янги ўқув йили бошланишини нишонлашаётганда фожиа юз берди. Кеча авжига чиққанда қизлардан бирининг яқинда туғилган куни бўлгани маълум бўлган, деб хабар бермоқда Chosun нашри.
Талабалар тиббиёт факультетида таҳсил олувчи 4-курс талабаси бўлган бу қизни табриклашгач, унга ChocoPie ширинлигини тез ейиш бўйича ҳазиломуз мусобақада иштирок этишни таклиф қилишган. 21 ёшли қиз мусобақада ғолиб бўлишни жуда истагани сабаб ширинликларни шоша-пиша паққос тушира бошлаган.
Оқибатда ширинлик қизнинг томоғига тиқилиб, у ҳожатхонага чопиб кетган. Кейинроқ қизнинг курсдошлари унинг жонсиз танасини ҳожатхонада аниқлашган. Қиз зудлик билан шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг вафот этганини қайд қилишган.
Қиз вафотининг аниқ сабаби ҳозирча аниқланмаган, бироқ шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, қизнинг нафас йўлига ширинлик тиқилиб, у нафас ололмай қолган.
Таъкидлаш жоизки, тезликка бирор нарса ейиш мусобақалари АҚШ ва Осиё давлатларида анча оммалашган. Баъзида бундай мусобақалар юқоридаги каби иштирокчиларнинг ўлими билан якунланади.
Мавзуга оид
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
18:16 / 26.12.2025