19:11 / 20.03.2017
31769

Дунёдаги яшаш учун энг ёмон бўлган шаҳар маълум

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри дунёдаги яшаш учун энг ёмон шаҳар деб олинди. Бу ҳақда Mercer халқаро консалтинг компанияси ҳисоботида айтилади, деб хабар бермоқда The Telegraph газетаси.

Бағдоддан кейин Марказий Африка Республикаси пойтахти – Банги ҳамда Яман пойтахти – Сано шаҳарлари жойлашган.

Тўртинчи поғона Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсега, бешинчи ўрин эса Суданнинг Хартумига насиб этди. Шунингдек топ-10’дан Нжамена (Чад Республикаси), Дамашқ (Сурия), Браззавиль (Конго Республикаси), Киншаса (Конго Демократик Республикаси) ва Конакри (Гвинея) жой олди. 

Mercer ҳаёт даражаси бўйича шаҳарлар рейтингини 19-маротаба эълон қилди. Аҳоли пунктлари 39 омил бўйича баҳоланади, уларнинг ичида – сиёсий барқарорлик, жиноятчилик даражаси, шахсий эркинликни чеклаш, цензура, таълим, транспорт билан боғлиқ вазият ҳамда экологик ҳолат бор.

2016 йилда Mercer талқинига кўра Европадаги энг ёмон шаҳар деб Минск тан олинганди. Беларусь пойтахти жорий рейтингда ҳам бу “номни” ўзида сақлаб қолди.

Top