09:35 / 20.03.2017
4979

Федерер фаолиятидаги 90-совринини АҚШда қўлга киритди

© AP Photo/Mark J. Terrill

Швейцариялик Рожер Федерер Америкада бўлиб ўтган ATP мусобақасида ватандоши Стэн Вавринкани мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Индиан-Уэллсда ташкил этилган турнир мусобақа жамғармаси 7 млн долларни ташкил этди. 

Финал учрашуви 6:4, 7:5 ҳисобида Федерер фойдасига ҳал бўлди. 

Айтиш жоизки, бу 35 ёшли Федерер учун теннисчилик фаолиятидаги 90-ютуғидир. Шундан 18таси Катта дубулға мусобақаларида қўлга киритилган. Швейцариялик теннисчи Индиан-Уэллсда бешинчи марта бош соврин соҳибига айланди. Бундан ташқари, у икки марта ушбу мусобақа финалида мағлуб бўлган. 

31 ёшли Вавринка эса фаолиятида илк марта Индиан-Уэллс финалига чиқишга муваффақ бўлди. У ATP турнирларида атиги 15 марта ғалаба қозонган, шундан учтаси Катта дубулға туркуми совринидир. 

Top