Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров ва Кисида Россия-Япония ҳамкорлигини муҳокама қилмоқда
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров япониялик ҳамкасби Фумио Кисида билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда.
Вазирлар Жанубий Курил оролларида биргаликда фаолият юритиш имкониятлари юзасидан фикр алмашади.
Бундан аввал, ушбу учрашувга тайёргарлик доирасида Токиода икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари музокаралар ўтказган эди. Унда Россия ва Япония ҳукуматлари балиқчилик, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳасида аниқ режаларни таклиф этганди.
Лавров ва Кисида музокаралари Россия ва Япониянинг "2+2" шаклидаги мудофа ҳамда ташқи ишлар вазирларининг маслаҳатлашувлари арафасида Токиода бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
10:38
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
09:21
Зеленский: Энергетикага зарба бермаслик бўйича “энергетик сулҳ” ишга тушди
08:32
ЕИ Россиядан нефт ташиш учун зарур бўлган қатор хизматларни тақиқлаш ниятида
16:13 / 30.01.2026