18:57 / 20.03.2017
6828

Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бера олмайди

Москванинг «Локомотив» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов терма жамоанинг ЖЧ саралаш босқичи доирасида бўлажак икки ўйинини ўтказиб юборади.

Денисов Россия премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган «Спартак»ка қарши учрашувда (1:1) жароҳат олганди. Москва клубида тиббий кўрикдан ўтган футболчи яқин икки ҳафта мобайнида майдонга туша олмаслиги аниқ бўлди.

Эндиликда Денисов Ўзбекистон терма жамоасининг Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши учрашувларини ўтказиб юборади.

Top