22:29 / 21.03.2017
17946

Samsung Siri'нинг "қотил"ини намойиш этди

Фото: Zhang Fan / Zumapress / Globallookpress.com

Samsung компанияси янги Galaxy S8 флагманига ўрнатиладиган Bixby овозли ёрдамчисини намойиш этди. Компания сайтида ассистент ҳақидаги батафсил маълумот жойланди. 

Ишлаб чиқарувчи бу бозордаги энг ақлли ассистент экани ҳамда унинг бошқа компания қарорларидан (масалан, Apple'нинг Siri'сидан) фарқ қилишини таъкидлади. Samsung компанияси Bixby'нинг бошқа тизимлардан ажратиб турувчи уч асосий жиҳатни келтиради. 

Биринчи навбатда, ассистентнинг "бақувват" экани таъкидланмоқда, яъни фойдаланувчи одатий дастур интерфейси орқали амалга оширадиган деярли барча функцияларни бажариш имкони мавжуд. Бундан ташқари, тизим контекстни таниб, вазиятга қараб турли вариантларни таклиф қилиши мумкин. Учинчи жиҳат - Bixby нафақат маълум бир буйруқларни, балки эркин шаклда берилган саволларни ҳам тушуна олади. 

"Bixby смартфонлардан бошлаб, аста-секинлик билан барча қурилмаларимизга ўрнатилади. Келгусида сиз ушбу ассистент ёрдамида ўз музлатгичингиз ёки кондиционерингизни бошқаришингиз мумкин бўлади", - дейилади компания матбуот релизида. 

Samsung Galaxy S8 смартфони 29 март куни Нью-Йоркда намойиш этилади. Унинг корпусида ассистентни ишга туширувчи махсус тугма бўлади. 

Top