Суриянинг қуролланган мухолифат жангарилари 23 март куни Ҳалабнинг жанубидаги Ал-Ҳамдания мавзеси бўйича миномётлардан ўқ очдилар. SANA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Радван масжиди ёнида жойлашган мактаб ўққа тутиш остига тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 5 бола ҳалок бўлган, 4 бола яраланган.
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, мактаб биносида қочқинлар оилалари яшаган.