07:32 / 23.03.2017
7817

Италиялик балиқчилар оч дельфинлар сабабли иш ташлаш эълон қилишди

Липар ороллари (Италия) яқинида ишловчи италиялик балиқчилар балиқ овлаш тўрларига шикаст етказиб, тутилган ўлжанинг 70 фоизини еб қўювчи дельфинлар сабабли икки кунлик иш ташлаш эълон қилишди. Бу ҳақда Repubblica Palermo нашри хабар бермоқда

Балиқчилик уюшмаси Co.Ge.Pa вакиллари ҳукуматдан оч дельфинларга қарши кураш бўйича чоралар кўришни талаб қилишмоқда.

"Ҳар тун денгизда омон қолиш учун кураш олиб борилади", деб айтди уюшма вице-президенти Жузеппе Спинелла. Унинг таъкидлашича, балиқчиларнинг дельфинларга бошқа ҳеч қандай "эътирозлари йўқ". 
 
Консорциумга тегишли 119 та қайиқдан ҳар бири кунига 25 фунт кальмар олиб келиши белгиланган, бироқ дельфинлар сабабли бу миқдор 3 фунтгача камайиб кетган.

Май ойида баъзи қайиқлар дельфинларни ҳуркитиш учун акустик пингерлар ўрнатишмоқчи. Бироқ биологларнинг тахминларича, дельфинлар пингерлар товушларига ҳам мослашиб, тутилган кальмарларни еб кетишни давом эттираверади.

Top