Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозондаги порох заводида ёнғин чиқди
24 март куни Татаристон пойтахти Қозондаги порох заводида ёнғин чиқди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган.
Ёнғин ҳақидаги хабар Москва вақти билан соат 20.27да келиб тушган. 400 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин ўчирилган. Ёнғин тайёр маҳсулотлар цеҳида бошланган.
Прокуратура ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлаган.
Қозондаги порох заводи Россиядаги энг қадимги порох заводи ҳисобланади. Заводда ишлаб чиқарилувчи асосий маҳсулотлар порох ва ўқотар, авиация, денгиз, артиллерия, танк қуроллари, яқин масофадан жанг қилиш тизимлари, спорт ва ов ўқларининг отувчи зарядлари ҳисобланади.
Заводга 1788 йил асос солинган. У фаолияти давомида бир неча маротаба ёнғин ичида қолган. Заводда 1917 йилда содир бўлган ёнғин энг вайронакори ҳисобланади. "Қозон фожиаси" деб ном олган бу фалокатда заводнинг кўплаб ишчилари ва ён-атрофдаги аҳоли жабр кўрган, завод директори генерал-лейтенант В.В.Лукницкий ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
21:40 / 03.12.2025