Жаҳон | 07:53 / 27.03.2017
4156
1 дақиқада ўқилади

Трамп муҳожирлар оқими камайганини қайд қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШга келишга уринаётган муҳожирлар сони камайганини қайд қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзди.

"Генерал Келли (АҚШ миллий хавфсизлик вазири) чегара назорати соҳасида ажойиб ишни амалга оширмоқда. Рақамлар анчагина кам. Кўпчилик АҚШга бошқа келишни истамаяпти", деб ёзган Трамп.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид