Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари нималардан иборат?
11 та туман бўлинмаларига эга бўлган Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими маълум қилишича, жамоат фондининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Аҳолининг тарихан таркиб топган удум ва анъаналарини асраб-авайлаш ва уларни бойитишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
- Кам таъминланган оилалар, ногиронлар, етимларга ҳамда ёлғиз қолган қарияларга нисбатан инсонпарварлик ва меҳр-шафқат муносабатида бўлиш ғояларини тарғиб қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;
- Бозор иқтисодиёти шароитида маҳаллаларни ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожлантиришга кўмаклашиш.
Йилнинг ҳар чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига оид масалалар юзасидан туман, шаҳар ҳокимликларининг ҳисоботларини эшитиш амалиёти кенг йўлга қўйилди. Халқ депутатлари шаҳар кенгашлари сессияларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир масалалар мунтазам равишда муҳокама этилмоқда.
Мавзуга оид
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
10:03 / 13.11.2025
2025 йил III чораги: ишсизлар улуши 4,9 фоиз
09:31 / 19.09.2025
Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри шакллантирилади
13:12 / 14.05.2025