Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди
Замонавий тиббиётнинг энг долзарб муаммоларидан бири - зарур қон гуруҳининг етарли миқдорда мавжуд бўлиши. Тиббиёт ходимлари узоқ вақтдан буён сунъий қон олиш усулини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бу чекланмаган миқдордаги қон заҳираларига эга бўлиш имконини бериб, донор қонига бўлган муҳтожликдан халос қиларди. Айниқса, камёб гуруҳдаги қонларни олиш жуда муҳим. NewAtlas'да шу ҳақида хабар берилди.
Бугунга қадар илдиз ҳужайралари ёрдамида қон олишнинг тажриба усули мавжуд эди. Бироқ жараён миқдорига кўра чекланган ва жуда қимматдир.
Буюк Британия олимлари катта миқдордаги сунъий қон олиш муаммосини ҳал қилишга яқиндан ёндашишга муваффақ бўлишди. "Ўлмас" эритроцитлар қўлланганда чекланмаган миқдорда қон олиш мумкин экан.
Сунъий қон қўллашдаги кейинги босқич тажриба усуллари асосида унинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ҳисобланади. Бугунги кунга қадар тайёрланган бир неча литр қон эса Соғлиқни сақлаш миллий хизматида клиник синовдан ўтади.
Мавзуга оид
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
11:04 / 23.12.2025