Жаҳон | 07:54 / 30.03.2017
10913
1 дақиқада ўқилади
Кореянинг собиқ президенти ҳибсга олиниши мумкин бўлган судга келди
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе 30 март куни унинг ҳибсга олиниши ҳал қилинадиган суд мажлисига келди. Мажлис якунида прокуратурага собиқ президентни қамоққа олишга ордер берилиши мумкин. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда.
Суд мажлиси маҳаллий вақт билан соат 10:30да бошланди. Пак Кин Хе куни кеча кечқурун, адвокатлари воситасида суд мажлисида иштирок этишини билдирган эди.
Прокуратура собиқ давлат раҳбарининг ҳибсга олинишини талаб қилмоқда. Уларга кўра, Пак Кин Хе дугонаси Цой Сун Силнинг коррупциявий фаолиятига дахлдор маълумотларни сир сақлаши мумкин.
Мавзуга оид
16:31 / 18.12.2024
Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроқига келмади
21:54 / 17.12.2024
Жанубий Корея Тошкент—Самарқанд темирйўлининг янги тармоғини лойиҳалаштиришни бошлади
16:45 / 17.12.2024
Жанубий Кореяда армия бош штаби бошлиғи ҳибсга олинди
11:00 / 17.12.2024