Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Франц-Иосиф ерида ўзини муз ўювчи сифатида синаб кўрди
29 март куни Россия президенти Владимир Путин Франц-Иосиф ери архипелагидаги Александра ери оролига ташриф буюрди. Путин оролда ўз қўллари билан муз қоядан илмий тадқиқотлар учун бир неча бўлак муз ўйиб олди. Бу ҳолат муз ғорига ташриф вақтида юз берди.
Путинга Россия бош вазири Дмитрий Медведев, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда табиий захиралар ва экология вазири Сергей Донской ҳамроҳлик қилишди.
Путин ва Медведев ғорга ташриф вақтида баландлиги уч қаватли уйга тенг келувчи муз бўлагини кўздан кечиришган. Шунда Путин музўяр болтани беришларини сўраб, ушбу улкан бўлакдан бир неча зарбалар билан муштдек келувчи муз бўлаклар ўйиб олиб, уларни олимларга берган.
Александра ери ороли Баренц денгизида, қитъадаги Россиянинг энг яқин соҳилидан 1000 км узоқликда жойлашган. Таъкидланишича, у ерда ҳаво ҳарорати -27°С ни ташкил қилади.












Мавзуга оид
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
13:48 / 20.01.2026
Чехия бош вазири: ЕИ Путин билан музокара олиб бориши керак эди
20:27 / 19.01.2026