Фан-техника | 17:41 / 30.03.2017
17618
1 дақиқада ўқилади

Telegram овозли қўнғироқларни расман ишга туширди

Telegram мессенжери овозли қўнғироқларни ишга туширди, илованинг Android- ва iOS-версияларидан аудиоқўнғироқларни амалга ошириш мумкин, бироқ ҳозирча фақат Ғарбий Европа аҳолиси учун. Суҳбатлар end-to-end шифрлаш тизими билан ҳимояланган. Telegram расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди

Манбага кўра, илова созламаларида қўнғироқ қилиши мумкин бўлган кишиларни чеклаш, шунингдек қўнғироқ давомида сарфланадиган трафик миқдорини камайтириш мумкин.

Ҳозирча фақат муайян бир фойдаланувчига қўнғироқни амалга ошириш мумкин, жамоавий мулоқотларни йўлга қўйиш ҳақида эса маълум қилинмаган. 

2017 йилнинг 12 мартида Telegram қўнғироқлар функциясининг beta-версиясини синовдан ўтказишни бошлагани ҳақидаги хабар пайдо бўлганди. Авваллари Павел Дуров қўнғироқлар функцияси яратилиши мумкинлигини айтган бўлса ҳам, ўшанда мессенжер ишлаб чиқарувчилари янги функциянинг йўлга қўйилганига изоҳ беришмаган эди. 

 

Мавзуга оид