22:17 / 02.04.2017
5922

Афғонистонда ҳарбий операция давомида 9 фуқаро ҳалок бўлди

Афғонистон армиясининг операцияси давомида камида 9 фуқаро, жумладан икки бола ҳалок бўлди. Операция давомида ҳарбийлар томондан қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар омбори йўқ қилиниши вақтида кўнгилсиз воқеа юз берган, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Воқеа Гилменд вилоятида юз берган. Вилоят губернаторининг вакили Умар Звакнинг айтишича, ҳарбийлар қурол-аслаҳа омборини аниқлаб, сўнгра уни портлатиб юборишган.

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида яқин атрофдаги уйлардан бирининг томи қулаб тушган. Бунинг оқибатида бир оиланинг 9 аъзоси, жумладан 2 бола ва 3 аёл ҳалок бўлган. Афғонистон ҳукумати ҳозирча бу воқеани расман тасдиқламаган.

Top