Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда юз метрлик юк кемаси кўприкка урилди
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуандун вилоятида узунлиги 98,8 метр, эни 15,6 метр бўлган юк кемаси кўприкка келиб урилди, деб хабар берди маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Воқеа Чжухай шахрида юз берди. 1000 тоннага яқин юк олиб кетаётган кема Ляньси кўпригига урилган. Натижада кўприк устуни 1,6 метрга сурилиб кетган.
Жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Воқеа жойида сув транспорти ҳаракатланишига чеклов киритилди. Воқеани тергов қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:09
WSJ: Хитой армиясининг энг юқори мартабали генерали АҚШга ядровий сирларни сиздиришда айбланмоқда
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
09:35 / 26.01.2026