Жаҳон | 08:37 / 03.04.2017
8641
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг куёви Ироққа ташриф буюрди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси Жаред Кушнер Ироққа амалий сафар билан келди.

Кушнер Ироққа АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал   Жозеф Данфорд томондан таклиф қилинган. Кушнер Ироққа айнан Данфорд билан етиб келди.

Кушнернинг Ироққа келишидан мақсад у ердаги вазиятни баҳолаш ва Ироқ ҳукуматига қўллаб-қувватлов билдиришдан иборат, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид