12:55 / 06.04.2017
9671

Энди YouTube сайтида телеканаллар эфирларини томоша қилиш мумкин

YouTube видеохостинги ваъда қилганидек, ўз платформасида телеканалларнинг эфирини кўриш имкониятини тақдим этди. Янги хизмат америкалик интернет-фойдаланувчилар учун 5 апрелдан йўлга қўйилди. Эндиликда, улар YouTube орқали Американинг 4та йирик телетармоқлари – ABC, CBS, NBC ва Fox телеканаллари кўрсатувчиларини жонли эфирда кўришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, 30га яқин кабел, хусусан спорт телеканалларини кузатишлари мумкин.

Мазкур хизмат видеохостингга эгалик қилувчи Alphabet холдинги томонидан ойига 35 долларлик обуна эвазига тақдим этилади. Бу билан 6 нафар фойдаланувчи жонли эфирларни кузатишларига рухсат берилади. 

Холдингда маълум қилишларича, компания кабель ёки сунъий йўлдош телевидениеси бўлмаган ҳамда интернет орқали видео ва телекўрсатувларни томоша қилишга ўрганиб қолган томошабинларни қамраб олишни режалаштирган. 

Ҳозирча, янги хизматни бошқа мамлакатларда ҳам жорий қилиш режалари борасида маълумот берилмаган. 

Top