Жамият | 23:33 / 06.04.2017
33705
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда маймунлар билан яшаган "маугли-қиз" топилди

Ҳиндистон полицияси ўрмонда маймунлар билан яшаган қизнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар 10-12 ёшли озиб-тўзиб кетган қизни январда Ҳиндистон шимолидаги ўрмонда аниқлашган. Қиз ўзини ҳайвонлардек тутган: эмаклаб юрган, кийим-кечаксиз бўлган ва полдан овқат еган. Қизча шунингдек сўзлашишни ҳам билмаган. Қутқарувчилар қизни ўрмондан олиб кетаётганларида уларга маймунлар галаси ҳужум қилган.   

Ҳозир қизча шифохонада қолмоқда. Полиция унинг ота-онаси кимлигини ва у қандай қилиб ўрмонга бир ўзи тушиб қолганини аниқлаштирмоқда. 

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид