Қатарнинг Сомали пойтахти Могадишодаги элчихонаси олдида портлаш юз берди. Бунинг оқибатида 4 киши яраланди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Портлаш 5 декабрь кечки вақт юз берган.
Ҳозирча ҳудудда ҳаракат қилувчи бирорта гуруҳ ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Аввалроқ Могадишода портловчи моддалар билан тўлдирилган машина кафега бориб урилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.
Сомалида анчадан бери "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи ҳаракат қилиб келади. Гуруҳ мамлакатнинг марказий ҳукуматига қарши қуролланган кураш олиб боради ва БМТнинг гуманитар фаолиятига тўсқинлик қилади.