Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Патрушев ШҲТ ва терроризмга қарши кураш ҳақида ҳикоя қилди
Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га босим ўтказиш учун баҳоналардан бири бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев шу ҳақда баёнот берди.
6 апрель куни ШҲТ мамлакатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашувида иштирок этган Патрушевнинг қайд этишича, "халқаро терроризм ташкилот мамлакатлари жиддий таҳдиддир".
"ИШИД ва бошқа террорчилик ташкилотларининг Афғонистон, Марказий, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёд янги қароргоҳлар ташкил этишга уринаётганидан хабардормиз", — деган Патрушев.
"Бироқ, терроризм ва экстремизмга қарши кураш мамлакатларимизга босим ўтказишга баҳона бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида терроризмга қарши ёндашувларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ҳамда халқаро террорчиларнинг БМТ ХК ва бошқа жиноий-ҳуқуқий чораларда белгиланган санкциялардан четга чиқишларига имкон бермаслик муҳимдир", — деб таъкидлаган Патрушев.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025