10:26 / 07.04.2017
13258

ОАВ: Сурия армияси АҚШнинг ҳужуми ҳақида огоҳлантирилган

Сурия армияси ҳарбийлари Америка ракеталари учиб келишидан олдинроқ ҳарбий аэродромдан ходимлар ва қурол-яроғларни кўчиришни бошлаган. Бу улар бўлажак ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантирилганини кўрсатади.

АВС News телеканали хабарига кўра, олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар шуни кўрсатганки, Шайрот аэродромидагилар АҚШнинг тунги ҳужумини олдиндан кўра билган.

Бундан олдинроқ Сурия давлат телеканали америкаликларнинг ҳужуми катта талофатлар келтиргани ҳақида айтганди. Шу билан бирга тафсилотлар келтирилмаган.

7 апрелга ўтар кечаси Пентагон Суриянинг Хомс вилоятидаги Шайрат аэродромига зарба берганини маълум қилган эди. Ракета зарбалари АҚШ ҳарбий кемаларидаги қанотли ракеталар ёрдамида берилган. Пентагонга кўра жами 59та ракета учирилган. 

Top