Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва метросида қўлларида портловчи модда излари бўлган шахслар ушланди
Россия пойтахти Москва шаҳри метрополитенида хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши илк натижаларни келтирди – уч бекатда қўлларида портловчи модда излари бўлган беш нафар йўловчи ушланди. Бу ҳақда Life хабар бермоқда
Маълум бўлишича, ушбу шахслар текширувлар пайтида ушланган ҳамда барчаси қирғизистонлик ва қозоғистонлик эканлиги айтилмоқда.
- Махсус қурилмалар уларнинг қўллари ва кийимларида нитроглицерин ва тетрил заррачалари изларини топган, - дея маълум қилишган Россия ИИВдан. – Бу моддалар қўлбола портловчи қурилмаларни яратишда фойдаланилади.
Хабар қилинишича, эркаклар "Таганская", "Каховская" ва "Коломенская" метро бекатларида ушланган.
Айни дамда уларнинг қўлларида портловчи модда излари қаердан пайдо бўлгани аниқлаштирилмоқда.