10:47 / 11.04.2017
51774

50 нафар машҳурдан 50 ҳаётий сабоқ

Бахт, йўл танлаш, бойлик, санъат, тараққиёт, гўзаллик, эркинлик ва бошқалар ҳақида улардан-да чиройли қилиб айтиш мумкин бўлмаган ҳақиқатлар

Ёзувчи учун энг энг машаққатли синов — ниманидир айтмоқчи бўлганида кимдир ундан олдин шу нарсани ундан-да чиройли суратда айтиб қўйган бўлиб чиқишидир.

Фридрих Ницше. Эрнест Ҳемингуэй. Федор Достоевский. Стив Жобс. Уоррен Баффетт.

Албатта, бу хижолатга солади, бироқ бир вақтнинг ўзида бу фикр даҳоларининг ҳаёти ва ишларини ўрганишга рағбатлантиради.

Биз ҳар бири ажойиб ҳаётий сабоқ бўлмиш 50 муҳим иқтибосни эсга олдик. Умид қиламизки, сиз ҳам буларнинг ичида ўзингиз учун фойдали бирор нарса топасиз.

 

Альберт Эйнштейн статус-квонинг хавфлилиги хусусида

"Нарсаларни тартиблашда фойдали бўлган тушунчалар устимиздан шунчалик ҳукмронликка эга бўладики, уларни инсон ўйлаб топганини унутиб, ўзгармас мавжудлик сифатида қабул қила бошлаймиз".

 

Микеланжело эстетика ва поклик тўғрисида

"Гўзаллик — бирор ортиқча нарса бўлмаган ҳол".

 

Франц Кафка ўқишнинг мазмуни ҳақида

"Ўйлашимча, бизни тишлаб, наштар санчиб оладиган китобларнигина ўқишимиз керак. Ўқиб бўлинганидан сўнг китоб бизни бошни гангитувчи зарба еган инсон ҳолига туширмас экан, уни ўқиб нима қилдик?"

 

Никола Тесла эртанги кун ҳақида

"Фақат келажаккина ҳар бир инсонга меҳнатлари ва эришган натижаларига монанд ҳақиқатни гапириб, баҳо берсин. Ҳозирнинг эгаси эса уларнинг ўзи; унинг учун ишлаган келажак эса менга тегишли".

 

Виржиния Вулф борлиқнинг бир текис эмаслиги ҳақида

"Ҳаёт — симметрик жойлаштирилган лампалар қатори эмас; ҳаёт — бу тафаккуримиз туғилганидан буён ва унинг сўнгига қадар уни ўраб турган ёлқинланаётган гардиш, ярим шаффоф қобиқ".

 

Сенека йўл ахтаришда мувозанат ҳақида

"Нима, мендан олдин ўтганларнинг йўлида кетмаслигим керакми? — Йўқ, мен эски йўлдан фойдаланаман, бироқ, қисқароқ ва текисроқ янги йўлга дуч келсам унга ҳам тош ётқизиб чиқаман. Бизгача бу ишни қилганларнинг барчаси бизнинг ҳукмдорларимиз эмас, бизнинг етакчиларимиз ҳисобланишади".

 

Альберт Камю принциплар ва бахт ҳақида

"Принципларини шахсий бахтидан устун қўювчи инсонлар бахтга эришиш учун олдиндан белгилаб олган шартларидан оғиш бўлса, бахтли бўлишдан воз кечишади. Ҳаттоки кутилмаганда бахтга сазовор бўлиб қолишса ҳам ўзларини йўқотишади: бахтсизлигимдан айиришгани учун бахтсизман, дея".

 

Уоррен Баффетт чин бойлик хусусида

"Кўпинча шундай бўлади: мулк эгасини бошқара бошлайди. Саломатлигимни ҳисобга олмасам, менда бор бўлган бебаҳо нарсалар — қизиқарли, турли ва азалий дўстларимдир".

 

Карл Юнг рационаллик чегаралари ҳақида

"Ҳеч ким фақат тафаккури ёрдамида оламни англаяпман, деб ҳисобламасин: бу тушуниш ҳиссиётлар ёрдамида ҳам амалга оширилади. Шу сабабли, тафаккур мулоҳазаси энг яхши ҳолатда ҳам ҳақиқатнинг ярмини акс эттиради ва у ҳаққоний бўлган тақдирда ўзининг қониқмаганлигини тан олишга олиб бормоғи керак".

 

Фридрих Ницше мазмун зарурияти ҳақида

"Агар инсонда "нега" яшаш керак, деган савол бўлса, у "қандай" деган ҳар қанақа вазиятга кўника олади".

 

Боб Дилан муҳокаманинг оддий қоидаси ҳақида

"Ўзинг тушунмайдиган нарсани танқид қила кўрма".

 

Симона де Бовуар ноаниқликни қабул қилиш ҳақида

"Мен ҳақиқатга чанқоқлигим туфайли ўзимни бехатар қулайлик, ишончли ва истиқболи аниқ ҳаётдан жудо қилдим — ва ҳақиқат мени мукофотлади".

 

Ричард Фейнман ҳаёт мазмуни ҳақида

"Ҳаётнинг мазмуни нимадан иборат эканлигини ҳеч ким билмайди ва бунинг аҳамияти ҳам йўқ. Оламни ўрганиш керак. Чуқурроқ кавласангиз ҳамма нарса бир зумда қизиқарли бўлиб қолади".

 

Кристофер Ҳитченс фикрлаш санъати ҳақида

"Мустақил ақл моҳияти унинг нималар ҳақида ўйлаётгани эмас, қандай ўйлаётганидан иборат".

 

Поль Сезанн ранглар теранлиги хусусида

"Ранг тирик ва фақатгина ранг оламни тирилтиради... Ўзлигимнинг бирор қисмини камайтирмасдан шу инстинктга қайтишим керак, токи далаларда сочилиб ётган шу ранглар эгаси учун ҳосилни билдирганидек, мен учун буюк ғоя касб этсин".

 

Дэниел Канеман идрок иллюзияси ҳақида

"Гарчи сиз у ҳақида ўйлаётганингизда нимадир сиз учун ўта муҳим бўлиб кўринса-да, аслида, дунёда ҳеч нарса бу қадар муҳим эмас".

 

Гертруда Штайн инновацияларни ривожлантириш ҳақида

"Санъатда янги композиция яратган инсон токи классикка айланмас экан, эътибордан қолган инсонлигича қолаверади".

 

Суқрот ҳақиқий донишманднинг иккиланиши ҳақида

"Мен яшаётган инсонларнинг ичида энг донишмандиман, чунки ҳеч нарса билмаслигимни биламан".

 

Зигмунд Фрейд қизиқувчанлик сеҳри ҳақида

"Аслида, мен олим ҳам, кузатувчи ҳам, тажрибачи ҳам, мутафаккир ҳам эмасман. Темпераментим бўйича қўпроқ конкистадор — саргузашт ахтарувчиман, яъни таржима қилсангиз — қизиқувчанлигим, қўрслигим ва қайсарлигим билан шу тоифадаги инсонларга ўхшайман".

 

Дэвид Фостер Уоллес бизнинг яширин ўхшашлигимиз ҳақида

"Фақат бир нарсада ўхшашмиз — қалбимизнинг тўри солиштирса биз бошқалардан фарқлимиз деган, сирли, ошкор этилмайдиган эътиқодимизда".

 

Теодор Рузвельт танқид ва арбоб ҳақида

 

"Танқидчи аҳамиятли эмас, кучли инсон қаерда қоқилганини ёки ишни бажараётган одам қаерда янада яхшироқ бажара олиши мумкинлиги кўрсатувчи ҳам муҳим эмас. Ўзи майдонда турган одам ҳурматга лойиқ".

 

Фёдор Достоевский идрокка ортиқча баҳо ҳақида

"Ақлли ҳаракат қилиш учун биргина ақлнинг ўзи камлик қилади".

 

Исаак Ньютон тараққиётни ишга туширувчи куч ҳақида

"Магарки мен ҳаммадан узоқни кўра олган эканман, демак гигантларнинг елкасида турганман".

 

Бертран Рассел ўзининг бехабарлиги ҳақида

"Сенга шубҳасиз бўлиб кўринган нарсаларга ҳам вақти-вақти билан сўроқ белгисини қўйиш фойдали".

 

Рэй Далио муваффақиятнинг баҳоси ҳақида

"Вазифа ўта мураккаб деб ўйлаган пайтингизда, ёдда тутинг: алал-оқибатда сизни муваффақият сари етаклаши мумкин бўлган хатти-ҳаракат омадсиз бўлиб қолишдан кўра каррасига осонроқ".

 

Марк Аврелий реакция танлаш ҳақида

"Агар ён-атрофдаги бирор нарса сени қайғуга солса, сени у эмас, у ҳақидаги мулоҳазаларинг ташвишлантираяпти. Уни йўқотиш эса ўзинггагина боғлиқ".

 

Ҳанна Арендт эркинлик сари йўл ҳақида

"Инсон зарурият билан чамбарчас боғлиқ эканлигини билмас экан, эркин бўла олмайди, чунки инсон фақат зарурият исканжасидан қутилиш учун уриниб, эркинликка эришиши мумкин, бироқ бу уринишлар ҳеч қачон тўлиқ муваффақиятли бўла олмайди".

 

Леонардо да Винчи мустақил фикрлаш ҳақида

"Мунозара мобайнида обрўли шахсларнинг айтганларига мурожаат қиладиган инсон идрокидан эмас, хотирасидан фойдаланади".

 

Курт Гёдель онг сири ҳақида

"Ёки математика инсон идроки учун жуда улкан, ёки инсон идроки — машинадан ҳам каттароқ нарса".

 

Илон Маск дунёнинг ўзгарганлиги хусусида

"Менда буларнинг ҳаммаси қандай юз бераётганини кузатиш ёки унинг бир қисми бўлиш имконияти бор".

 

Пабло Пикассо ижод маҳорати ҳақида

"Менга Рафаэль сингари сурат чизишни ўрганиш учун тўрт йил кифоя қилган, бироқ ёш боладек сурат солиш учун бутун умрим кетди".

 

Мария Кюри аҳамиятга молик нарсалар ҳақида

"Одамларга камроқ қизиқинг, ғояларга эса кўпроқ".

 

Клейтон Кристенсен васваса ҳақида

"98 фоиз ҳолатдагилардан кўра, ўз принципларига доимо содиқ қолиш осонроқ".

 

Людвиг Витгенштейн тилнинг таъсири ҳақида

"Менинг тилим чегаралари дунёмнинг чегараларини билдиради".

 

Чарльз Буковски рассомлар ва зукколар ҳақида

"Зукко оддий нарса ҳақида мураккаб қилиб гапиради, рассом эса мурраккаб нарса ҳақида оддий".

 

Дэвид Юм гўзалликнинг субъективлиги ҳақида

"Гўзаллик нарсаларнинг ўзида жо бўлган сифат эмас: у фақат унга маҳлиё бўлган ақллардагина мавжуд; ҳар бир ақл гўзалликни турлича қабул қилади".

 

Ҳантер С. Томпсон онгли ҳаёт ҳақида

"Танлашда сусткашлик қилган инсон, вазият унга танлаб бергани билан кифояланишга маҳкум".

 

Жоан Дидион мураккабликни қандай тушунишимиз ҳақида

"Биз яшаш учун ўзимизга турли ҳикояларни сўзлаб берамиз".

 

Уильям Жеймс ортиқча нарсани йўқ қилиш фойдаси ҳақида

"Доно бўлиш санъати — бу нималарга эътибор бермасликни билиш санъати".

 

Карл Саган ихтиро қувончи ҳақида

"Қаердадир ақлга сиғмайдиган нарса тезроқ уни ихтиро қилишларини кутиб турибди".

 

Эрнест Ҳемингуэй хотиржамлик руҳи ҳақида

"Инсон мағлубиятга учраш учун яратилмаган. Инсонни йўқ қилиб юбориш мумкин, лекин енгиб бўлмайди".

 

Карл Поппер чегараларни суриш ҳақида

"Назария сизга ягона ечим бўлиб туюлган ҳар қандай онда бунга назарияни ҳам, у ечиши лозим бўлган муаммони ҳам тушунмаганингизни билдирувчи белги сифатида қаранг".

 

Уолт Дисней индивидуалликни англаш ҳақида

"Мен фақат умид қиламанки, биз ҳеч қачон бир нарсани унутмаймиз: ҳаммаси сичқондан бошланган".

 

Ж. К. Роулинг характерни синаш ҳақида

"Олдингда қандай инсон турганини англашни истасанг, ўзи тенгилар билан эмас, қўл остидагиларга қандай муомала қилаётганига эътибор қил".

 

Питер Друкер қалтис таваккалчиликнинг кераклиги ҳақида

"Инсон қанчалик яхши бўлса, ўзи уриниб кўрган барча янги нарсалар йўлида шунчалик кўп хатога йўл қўяди. Мен хатога йўл қўймайдиган ёки йирик хатога йўл қўймайдиган инсонга катта амал бермаган бўлар эдим. Акс ҳолда, у албатта ўртамиёналардан бирига айланади".

 

Алан Тюринг саволни қайта қуриш ҳақида

"Машиналар фикрлай оладими? Мен саволни олдингиси билан чамбарчас боғлиқ ва нисбатан аниқ мазмунга эга бўлган сўзлар билан ифодаланувчи бошқаси билан алмаштираман. Бу янги шакл биз "имитация ўйини" деб аталадиган ўйин ёрдамида тасвирланади: бунга кўра компьютер ақлли деб аталиши мумкин, қачонки у инсонни инсон эканлигига ишонтира олса".

 

Винсент ван Гог комфорт ҳақида

"Хавф-хатарнинг марказида бехатар жой мавжуд. Бизда бирор нарса қилмаслик учун журъат етишмаганида нима бўларди?"

 

Ҳарпер Ли идрок қилиш ҳақида

"Инсонлар кўпинча ўзлари ахтараётган нарсани кўради, ўзлари эшитишни истаган нарсани эшитишади".

 

Артур Шопенгауэр имконият ҳақида

"Ҳар қандай инсон ўз идроки чегарасини оламнинг чегараси сифатида қабул қилади".

 

Стив Жобс фундаменталь реаллик ҳақида

"Атрофингиздаги ҳамма нарса, сиз ҳаёт деб атайдиган жамики нарса қачонлардир сиздан ақллироқ мавжудот томонидан яратилган. Ва сиз дунёни ўзгартиришингиз, унга таъсир қилишингиз мумкин. Сиз буни англаган заҳотингиз ҳеч қачон олдинги ҳолатингизга қайтмайсиз".

Top