Жаҳон | 22:29 / 11.04.2017
8588
1 дақиқада ўқилади

Черногория НАТОнинг 29-аъзоси бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп 11 апрелда Черногориянинг НАТОга киришини маъқуллади. Югославиянинг собиқ республикаси НАТОнинг 29-аъзосига айланди. 

"Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп Черногориянинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши ҳақидаги баённомани ратификация қилди", деб айтилди Оқ уй хабарида.

Эътиборлиси, Черногориянинг НАТОга кириши ҳақидаги ҳужжатнинг имзоланиши вақти АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Москвага келиши вақти билан мос келди. Маълумки, Россия НАТОнинг кенгайтирилишига қарши чиқиб келади.

Март охирида НАТОни кенгайтириш ва альянсга Черногориянинг киритилиши бўйича келишув АҚШ сенати томонидан ратификация қилинганди. 

НАТОга аъзо давлатларнинг саммити май ойи охирида Брюсселда бўлиб ўтиши сабабли АҚШ давлат котиби сенаторлардан Черногориянинг НАТОга киритилишини тезроқ маъқуллашни сўраган эди. 

Мавзуга оид