Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Туркия Сурияни террорчиларга топшириб қўймайди
Турк халқи Талл-Абяд, Жараблус, Расулайн, Хасеке, Раққада яшовчи суриялик қардошларини ўзи билан тенг кўради. Шу боис Туркия бу ҳудудларни террорчилар қўлига топшириб қўймайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Шонлиурфа провинциясида сўзлаган нутқида шундай баёнот билан чиқди. "Анадолу" нашри шу ҳақида хабар берди.
"Биз ҳеч бир террорчи ташкилотнинг Туркия чегараларида ўз байроғини осишига йўл қўймаймиз", - дея таъкидлади Эрдўған.
Президент "Фрот қалқони" операцияси давомида Туркия ҳарбий кучларининг 67 нафар хизматчиси ҳамда Сурия озодлик армиясининг 500 дан зиёд ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди.
"Бу биз сўнгги минг йилда келтирган охирги қурбонлар эди. Бизнинг чегара шаҳарларимиз террорчилардан тозаланмас экан, ушбу операциялар давом этаверади", - деди Туркия давлат раҳбари.
Мавзуга оид
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026
Сурия ҳукумати ва курдлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади
17:30 / 18.01.2026