Малала Юсуфзой БМТнинг энг ёш тинчлик элчиси бўлди
Покистон ҳуқуқ ҳимоячиси ва Нобель тинчлик мукофоти совриндори Малала Юсуфзой расман БМТнинг тинчлик элчиси этиб тайинланди. 13 ёшида жангарилар суиқасдини бошидан кечирган Малала қизларнинг таълим олиш масалалари билан шуғулланади. У бутунжаҳон ташкилоти тарихида энг ёш тинчлик элчиси бўлди. Июль ойида Малала 20 ёшни тўлдиради.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этди. Бош котибнинг ишонч билдиришича, покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси БМТнинг "адолат, тенглик ва барқарор тараққиёт ҳукм сурувчи келажак дастури"ни амалга оширишда ёрдам беради.
Юсуфзой 11 ёшида интернетда ўз блогини юрита бошлаганидан сўнг машҳур бўлиб кетганди. У толибларнинг Сват округида шариат аҳкомларини жорий қилишга уринаётганини танқид қилганди. 2012 йил 9 октябрида у жангариларнинг ҳужумига учради. Ниқобдаги қуролланган кишилар мактаб автобусини тўхтатиб, улардан бири автобус ичкарисига кирган ва Малалани боши ва бўйнидан яралаган эди. У 2013 йил январида шифохонадан чиқди, кейинчалик ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятига қайтди.
2014 йилда Малала Юсуфзой болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ҳиндистонлик Кайлаш Сатяртхи билан бирга Нобель тинчлик мукофотига лойиқ кўрилди. Шу билан у Нобель мукофоти тарихидаги энг ёш совриндор бўлди.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024