Ўзбекистонда қатор импорт маҳсулотлари учун акциз солиқлари бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 1 апрелидан хориждан олиб келинувчи қатор маҳсулотлар учун белгиланган акциз солиқларини бекор қилди ёки пасайтирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2862-сон қарори Lex.uz сайтида эълон қилинган.
Республика раҳбари, «макарон маҳсулотлари» (ТН ВЭД 1902), қатор полиэтилен маҳсулотлар (3901 10 900 0), ЁҚТ (4410) ва пўлат прокати листларини (7208 27 000 0, 7208 39 000 0) Ўзбекистонга олиб кирилувчи акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, тижорат автомобиллари (8704 31 910 транспорт воситасининг тўлиқ вазни 5 тоннадан ошмайдиган) учун солиқларни божхона қийматининг 70 фоизидан 30 фоизигача қисқартирди.
Қарорга мувофиқ, айрим озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган акциз солиқлари ҳам пасайтирилди. Хусусан, буғдой уни (1101) учун ставка 11 фоиздан 5 фозгача туширилган.
Бундан ташқари, кунгабоқар мойи (1512 11) учун аралаш ставка 10 фоиз ёки литрига 0,16 доллардан кам эмас (бундан аввал, 20 фоиз ёки литрига 0,32 доллардан кам эмас), консерваланган сабзавот маҳсулотлари (2005) —10 фоиз (50 фоиз), сабзавот ва мева шарбатлари —30 фоиз ёки литрига 0,5 доллардан кам эмас (70 фоиз ёки литрига 1 доллардан кам эмас), таъм берувчи қўшимчалар (2103, кетчуп ва майонездан ташқари) учун акциз ставкалари — 25 фоиз (70 фоиз)гача пасайтирилган.
Мавзуга оид
08:48 / 25.12.2024
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024