Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: АҚШ Сурия ҳарбийларининг кимёвий ҳужум ҳақидаги мулоқотларини тинглаган
Фото: Ktla.com
АҚШ ҳарбийлари ва разведкаси Сурия ҳарбий хизматчилари ва кимёвий экспертларининг музокараларини тинглашга муваффақ бўлган. Улар Идлибда зариндан фойдаланган ҳолда кимёвий ҳужумни амалга оширишни муҳокама қилишган. CNN телеканали юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда.
Телеканалга кўра, маълумотлар эҳтимолий кимёвий хуруж уюштирилганидан сўнг бир неча соат давомида ўтказилган разведка амалиёти чоғида қўлга киритилган. Америка мулозимларининг айтишича, Сурия президенти Башар Асаднинг ушбу ҳужум учун жавобгарлигида "шубҳа йўқ".
Мулозимнинг қайд этишича, Вашингтон ҳужум бўлишини билмаган. АҚШ Сурия ва Ироқ каби мамлакатларда жуда кўплаб маълумотлар тўплайди. Бироқ, бирор ҳодиса бўлмагунча, бу маълумотларни қайта ишламайди.
Мавзуга оид
01:00 / 25.01.2026
АҚШда қор бўрони сабабли 10 мингдан ортиқ рейс бекор қилинди
21:54 / 24.01.2026
АҚШ Венесуэлада қўллаган “сирли қурол” тафсилотлари маълум қилинди
13:18 / 24.01.2026
Германия: Москва муросага тайёр бўлмаса, натижа бўлмайди
13:07 / 24.01.2026