18:23 / 13.04.2017
5058

Google янги сервисни ишга туширди

Google'нинг Ҳиндистондаги бўлими янги Areo иловасини ишга туширди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар уйга егулик ёки уй ишлари мутахассислари - электрик, сантехник ва фаррош хизматларини буюртма қилишлари мумкин.

Сервис маҳаллий сервислар асосида мамлакатнинг энг йирик икки шаҳри - Бангалор ва Мумбайда йўлга қўйилди. The Android Soul нашрида таъкидланишича, компания келгусида ўз хизматларини бошқа шаҳарлар ва ҳатто мамлакатлар бўйлаб кенгайтириши мумкин. 

Areo'да муайян товарлар ва хизматлар, шунингдек етказиб берувчи ва сервислар бўйича қидирувни амалга оширишингиз мумкин. Шу билан бирга фойдаланувчилар ҳар бир чоп этилган мақола остида ўз фикрларини қолдиришлари мумкин бўлади. 

Indian Times'га кўра, Areo'да Google'нинг шахсий тўлов инструментлари йўқ, илова бунинг ўрнига маҳаллий DirecPay сервисидан фойдаланади. 

Google'нинг бошқа тижорат сервисларидан фарқли ўлароқ, Areo фойдаланувчиларга барча шартномаларни илованинг ичидаёқ тузиш имконини беради ва уларни бошқа ресурсларга йўналтирмайди. 

Top