09:02 / 14.04.2017
5636

Boeing 737 MAX 9 самолётининг биринчи синов парвози муваффақиятли ўтди

Фото: AFP

Boeing 737 MAX самолёти 13 апрелда Пьюжет-Саунд (Шимолий Америка соҳилбўйи) устидан биринчи синов парвозини ўтказди ва шу тариқа самолётнинг синов парвозлари дастури жадвал бўйича ўтмоқда, деб маълум қилди Boeing компанияси. 

Самолётнинг парвози маҳаллий вақт билан 13 апрель соат 10:52да бошланди ва самолёт компаниянинг Вашингтондаги аэродромига 13:34да қўнди.  

Янги Boeing 737 MAX 9 самолёти Boeing 737 MAX самолётлар оиласига киради ҳамда 178 йўловчини ташишга мўлжалланган. Самолёт Boeing 737-900ER моделининг ўрнини эгаллаши керак. Самолётнинг учиш узоқлиги 6,5 минг км ни, крейсер тезлиги 842 км/соатни ташкил қилади. Boeing самолёт 2018 йилдан бошлаб эксплуатацияга киритилишига умид қилмоқда. 

Бу оиладаги самолётларга бутун дунё бўйлаб буюртмалар портфели 3,6 минг самолётни ташкил қилади.   

Мавзуга оид
Top