Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учинчи жаҳон уруши ҳақидаги сўровлар Google'да рекорд даражани қайд этди
Фото: AP
Google қидирув тизимида инглиз тилида учинчи жаҳон уруши ("world war 3") ҳақидаги сўровлар сони тарихий максимумга етди. 2004 йилдан буён қидирув сўровлари частотасини таҳлил қилиб келувчи Google Trends веб-иловаси маълумотлари шундан далолат беради.
Дастлаб фойдаланувчилар АҚШнинг Сурия авиабазасига берган ракета зарбалари ва бунга Москванинг жавоб баёнотига энг кўп қизиқиш билдиришган. Шундан сўнг АҚШ ва КХДР ўртасидаги можаролар фонида бу қўрқув янада кучайди, дейилади International Business Times'да.
"Учинчи жаҳон уруши"дан ташқари, "Трамп уруш" ("Trump war") ва "Сурия уруш" ("Syria war") каби сўровлар ҳам рекорд даражаларни қайд этди.
Google Trends'га кўра, бундан олдин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги сўров энг кўп қайд қилинган вақт 2015 йилнинг ноябрига тўғри келади.
Мавзуга оид
14:10 / 26.11.2025
Уруш ва ОАВ: ҳақиқат қаерда?
22:47 / 10.11.2025
Икки генерал уруши: «жаҳаннамга айланган» давлат ҳақида
13:57 / 28.10.2025
Чат-ботларнинг уруш ҳақидаги жавоблари 18 фоизи — Россия давлат манбаларидан
23:08 / 06.05.2025