Жаҳон | 18:16 / 16.04.2017
7674
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған сайлов участкасига бориб овоз берди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз берди. У Истанбулдаги сайлов участкасида бўлган.

«Бизда аввал кўп марта референдум ўтказилган, аммо буниси — алоҳида. У мамлакат раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширишга қаратилган. Туркия етарлича ривожланган, аммо энди унга янгича импульс керак. Умид қиламанки, халқ буни амалга оширишни ёқлаб овоз беради», — деган Эрдўған.

Шу вақтга қадар туркиялик кўплаб таниқли сиёсатчилар овоз бериш жараёнида иштирок этишди. Жумладан, мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим Измирдаги сайлов участкасида бўлган. У референдумда «ҳа» ёки «йўқ» деганига аниқлик киритмаган. Аввалроқ у референдумнинг ҳар қандай натижасига тайёрлигини билдириб ўтганди.

Бугун Туркия фуқаролари мамлакат конституциясига 18та ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳага муносабатини билдирмоқда. Ислоҳотлар пакетидаги асосий жиҳат — бошқарувнинг президентлик шаклига ўтиши бўйичадир.

Мавзуга оид