23:18 / 17.04.2017
15630

Чемпионшипдан АПЛга чиққан илк жамоа номи маълум бўлди

«Брайтон» кейинги мавсумда Англия премьер-лигасида иштирок этишини кафолатлади.

Крис Ҳютон бошқарувидаги жамоа мавсум якунига 3 тур қолганида «Уиган»га қарши учрашувда ғалаба қозонди. Параллел равишда кечган «Ҳаддерсфилд» ва «Дерби Каунти» жамоалари учрашувида эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Натижада, «Брайтон» қолган 3 турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар камида иккинчи ўринни эгаллаши аниқ бўлди. 

Ҳютон шогирдлари айни вақтда 92 очко билан биринчи ўринга жойлашди. Тўплар нисбати 73-36.

Турнир жадвалида «Брайтон»дан кейинги 5та ўринни «Ньюкасл» (85 очко), «Рединг» (79), «Ҳаддерсфилд» (78), «Шеффилд Уэнсдей» (75) ва «Фулҳэм» (73) эгаллаб турибди. Энг қуйи 3 ўрин эса «Блэкберн» (44 очко), «Уиган» (40) ва «Ротерҳэм» (18) томонидан банд этилган.

Ушбу жамоа 1982/83 йилги мавсумдан бери илк марта Англиянинг энг юқори дивизионида иштирок этадиган бўлди.

 

Top