Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Япония императорни тахтдан четлатувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда
Япония ҳукумати 19 май куни мамлакат парламентига махсус қонун лойиҳасини киритади. Бу император Акихитога тахтдан воз кечиш ҳамда ҳокимиятни тахт ворисига топшириш имконини беради. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.
Хабарларга кўра, япон ҳукумати жорий парламент сессияси якунига қадар лойиҳани тасдиқлашга умид қилмоқда. Қонун лойиҳаси бир марталик кучга эга бўлиб, 83 ёшли ҳозирги император Акихитога тегишли бўлади. У ўтган йили, мамлакат қонунчилигида бўлмаса-да, тахтни тарк этишни ирода қилган эди.
Киодо агентлигига кўра, император ўрнини меросхўр шаҳзода Нарухито эгаллайди. Хусусан, лойиҳа тахтдан воз кечаётган император мақомини ҳамда унинг кейинги истиқоматига ҳам ойдинлик киритади.
Мавзуга оид
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
17:12 / 20.12.2025