Анчелотти «Реал» билан ўйиндан нима кутаётганини айтди
«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛнинг ¼ финали доирасидаги «Реал» билан жавоб баҳсидан нималар кутаётганини айтиб ўтди. Биринчи ўйинда Мюнхен жамоаси ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Биз кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб ўйин кўрсатишимиз керак. Бир ҳафта аввалгига қараганда камроқ имкониятга эгамиз, аммо ҳамон ниманидир амалга оширишимиз мумкин. Мен икки йил „Реал“ билан ишладим, менда бу давр ҳақида ажойиб хотиралар бор.
Бугунги машғулот Боатенг ва Хуммельс учун муҳим. Левандовски билан ҳаммаси жойида. У кеча умумий гуруҳда шуғулланди ва ҳаммаси зўр эди. Хуммельс ва Боатенг эса шахсий дастур бўйича ишлашди. Энди уларни майдонда, тўп билан ўйинда синаб кўриш керак. Ўйлашимча, ҳар иккисида ҳам „Реал“га ўйинда иштирок этиш учун яхши имконият бор.
Албатта, Левандовски – бу жиддий ёрдам, бироқ биз стратегияни ўзгартирмаймиз. Биз бутун бир йил қандай ўйнаган бўлсак, худди шундай ўйнашда давом этамиз. Левандовски – муҳим ўйинчи ва кўп голлар уриб, бизга ишонч бағишлайди.
Киммих Боатенг ва Хуммельс учрашувга тайёр бўлишмаса, майдонга тушиши мумкин. Биз бутун мавсум давомида стандарт вазиятлар устида ишламоқдамиз. Бу „Реал“нинг энг устун жиҳатларидан бири, ва Рамос ҳимоячи бўлса ҳам, стандартларда жуда хавфли. Мен қандайдир аниқ натижа ҳақида ўйлаётганим йўқ. Энг асосийси – биринчи голни уриш. Агарда „Реал“ урса, бу катта фожиа бўлмайди, сабаби бизга барибир икки тўп киритиш керак бўлади», - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради УЕФА сайти.
Мавзуга оид
12:52 / 27.10.2024
«Барса» «Реал»ни яксон этди, Ҳоландни тўхтатиб бўлмаяпти. Кун ўйинлари
13:55 / 23.10.2024
«Реал»да яна камбэк, «ПСЖ» оғир вазиятда. Кун ўйинлари
12:18 / 20.10.2024
«Арсенал» кутилмаганда ютқазди, «Реал»га Мбаппенинг шедеври ва Модричнинг даҳоси ёрдам берди. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024