Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига янги ўринбосар тайинланди.
Маълум қилинишича, Ҳожизодаев Шерзод Рафатович республика Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Ҳожизодаев 2010 йилдан буён «Трастбанк» бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Шерзод Ҳожизодаев 1973 йилда туғилган, миллати ўзбек. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
1996—2006 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимлар;
2006—2008 йилларда «Асака» банки бошқаруви раиси ўринбосари;
2008—2010 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи;
2010—2017 йилларда «Трастбанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
16:32 / 28.11.2025
Фуқароларга ўз маошини оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади
16:13 / 28.11.2025
Марказий банк қошида венчур фонд ва инновацион ҳаб ташкил этилади
11:26 / 28.11.2025