12:25 / 19.04.2017
13371

Тошкентда «Лексус» ҳайдовчиси талабани уриб кетди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 14 апрель куни жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унинг оқибатида талаба қиз жабрланди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ ЙҲХББ.

«Лексус» автомобилининг 1995 йилда туғилган ҳайдовчиси кичик ҳалқа йўли бўйлаб, «Karcher» автомобиль ювиш шохобчаси ёнида ҳаракатланиб кетаётиб пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса туфайли Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси бўлган қиз жароҳат олди. У бош-мия жароҳати ва чап елка соҳаси синиши ташхиси билан пойтахтдаги шифохоналардан бирига етказилган.

Top