Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда туризм вазирлигига асос солинмоқда
Фото: Mohammad Ismail / Reuters
Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатда туризм вазирлиги яратилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Янги вазирликнинг яратилишидан мақсад мамлакатга хорижий сайёҳларни жалб қилишдан иборат. Бу ҳақда Al Bawaba нашри хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, туризм ишлари бўшича давлат вазири лавозимини аввал парламент ишлари бўйича вазир бўлган Ғулом Наби Фараҳий эгаллайди.
Ҳозирча вазирлик ҳақида бошқа тафсилотлар маълум эмас.
Афғонистон деярли 40 йилдан бери турли қуролли ихтилофлардан азият чекиб келади. Бу эса мамлакатда туризмнинг хавфсиз эмаслигига олиб келган.
Ўтган йил августида "Толибон" жангарилари АҚШ, Буюк Британия ва Германиядан келган сайёҳлар автобусига Эрон билан чегарада жойлашган Ҳирот шаҳри яқинида ҳужум уюштиришган. Ҳужум оқибатида 6 киши, жумладан автобус ҳайдовчиси жароҳат олганлар.
Афғонистонга боришга юрак бетлаган оз сонли сайёҳлар орасида табиатининг гўзаллиги ва қадимий архитектура ёдгорликлари билан ўзига ром этувчи Бамиан вилояти оммалашган.
Мавзуга оид
10:18 / 11.03.2026
Пойтахтда туризм ва маданият йўналишига янги раҳбар тайинланди
13:36 / 10.03.2026
АҚШ БМТнинг Афғонистонга ёрдамини қайта кўриб чиқишга эришмоқчи
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026