17:04 / 25.04.2017
10852

Ҳиндистонда полициячи қоплондан қочиб томдан сакрашга мажбур бўлди

Ҳиндистоннинг Курули қишлоғи полиция ходими ёввойи қоплон қурбонига айланмаслик учун томдан сакрашига тўғри келди. India Express шу ҳақида хабар берди. 

Полициячи Бижай Кунтия қишлоққа кириб қолган ва молхонага яшириниб олган йиртқични қўлга олишда ёрдам бераётган эди. Бироқ кутилмаганда жонивор томга чиқиб олди ва ҳуқуқ ҳимоячисига ҳужум қилишга уринди. Қоплон полициячини тирнашга улгуриб, унинг кетидан югурди.

Мазкур воқеа натижасида полиция ходими жароҳат олиб, шифохонага жойлаштирилди. Ундан ташқари яна икки киши жабрланди, улардан бири - 16 ёшли ўсмир бўлган.

Қоплонни 12 соат деганда қўлга олишга муваффақ бўлинди. Ҳозирда уни ҳайвонот боғига кўчириш режалаштирилмоқда. 

Top