Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
DM: Twitter Британия махсус кучларига хабарларни таҳлил қилиш хизматини ёпди
Американинг Twitter корпорацияси Буюк Британия полицияси ва разведкасига ушбу ижтимоий тармоқ хабарларини таҳлил қилувчи хизматдан фойдаланиш имконини бермасликка қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail газетаси ёзмоқда.
Мазкур хизмат террорчилар эълон қилиши мумкин бўлган хабарларни кузатиш имконини берар эди. Нашрнинг қайд этишича, бу хизмат тури келишувга мувофиқ учинчи компания томонидан тақдим этилган.
Ушбу қарор Британия ҳукумати ва махсус хизматлар вакиллари томонидан кескин танқид билан қарши олинди. Чунки, бу мамлакатдаги хавфсизлик даражасини пасайтириб юбориши мумкин, деб ёзади газета.
Ўтган йил май ойида шундай тақиқ Америка махсус хизматларига нисбатан ҳам жорий қилинган эди. Twitter ўз қарорини компаниянинг ички сиёсати билан изоҳлаганди. Унга кўра, компания маълумотларидан разведка мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
"Биз ўрнатилган дастурлаш маҳсулотларидан фойдаланувчи ишлаб чиқарувчилар ва Gnip (ижтимоий тармоқларни таҳлил қилиш хизмати)га махсус хизматлар ва бошқа ташкилотларга Twitter маълумотларидан таъқиб қилиш мақсадида фойдаланишлари учун маълумотларни тақдим этишни тақиқлаймиз", - дея эълон қилган эди компания ўз блогида.
Мавзуга оид
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
20:32 / 08.03.2026
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради
22:06 / 06.03.2026
WP: Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари тўғрисидаги маълумотларни бермоқда
15:19 / 06.03.2026