Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларнинг деярли ярми Медведевнинг истеъфоси тарафдори
Фото: Reuters
Россияликларнинг деярли ярми, яъни 45 фоиз респондент у ёки бу даражада Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг истеъфосини қўллаб-қувватлайди. Левада марказининг апрель ойида ўтказган сўровномаси натижалари шундан далолат бермоқда.
7-10 апрель кунлари Левада маркази томонидан ўтказилган сўровномаларга кўра, Медведевнинг истеъфоси учун "Аниқ ҳа" жавобини берган респондентлар - 18 фоиз, "кўпроқ ҳа" дея жавоб берганлар - 27 фоизни ташкил қилган.
Ўтган йилнинг май ойидан бош вазирга бўлган ишонч аста-секинлик билан пасайган. Сўровномага мувофиқ, 2016 йилнинг майида 14 фоиз респондент бош вазирга "тўлиқ ишонган", декабрь ойида бу кўрсаткич 9 фоиздан иборат бўлган ва жорий йилнинг апрель ойида атиги 3 фоизни ташкил қилган. Бу вақт ичида Медведевга нисбатан "кўпинча ишонардим" жавобини берганлар сони 39 фоиздан 30 фоизга камайган. "Кўп ҳолларда ишонмайман" жавобини берганлар сони эса ўтган йилнинг майига нисбатан 30 фоиздан 33 фоизга ошган. Ҳукумат раҳбарига "мутлақо ишонмайдиганлар" сони 14 фоиздан 19 фоизга ошган.
Сўнгги йилларда бош вазирга нисбатан салбий муносабатлар кўпаймоқда. Медведевнинг рейтинги Коррупция билан курашувчи фонд асосчиси Алексей Навальний олиб борган тергов иши ҳамда ички иқтисодий муаммоларнинг ўсиши натижасида пасайиб кетди, деди Левада маркази социологи Степан Гончаров.
Таъкидлаш жоизки, 26 март куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида мухолифат Навальний томонидан эълон қилинган норозилик намойишлари ўтказилди. Намойишлар аксилкоррупция шиорлари остида ўтди.
Мавзуга оид
09:42 / 11.12.2025
Экспертлар: Россия фронтдаги йўқотишларни қоплаяпти, қўшин сони ошмаяпти
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
20:56 / 06.12.2025