Россиянинг Кемерово вилоятида, Киселевск шаҳридаги Вахрушев автобазаси ходимлари "БелАЗ" юк машинасининг катта ўлчамли ғилдирагини дам беришга қўйиб, уни унутиб қолдирганлар. Оқибатда ғилдирак керагидан ортиқ шишиб кетиб, охир-оқибат ёрилган.
Ғилдирак ҳавога учиб, сал нарида турган енгил автомобилнинг устига тушган ва унинг пачоғини чиқарган. Хайриятки, машина ичида ҳеч ким бўлмаган. Ушбу ҳолат тасвирланган видео интернетда пайдо бўлди.