09:49 / 29.04.2017
4906

Филиппинда “Абу Сайёф” етакчиларидан бири ўлдирилди

Филиппин ҳарбийлари “Абу Сайёф” гуруҳи раҳбарларидан бири Ал Ҳабси Мисаяни йўқ қилишди. Бу ҳақда Associated Press Филиппин армияси бошлиғи Эдуардо Анога асосан хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, Мисая Сулу вилоятидаги Инданан ва Паранг шаҳарлари ўртасида денгиз-пиёда аскарлари билан тўқнашув вақтида ўлдирилган.

Таъкидланишича, у ўнлаб индонезиялик ва малайзияликларни ўғирлашда айбланган.

“Абу Сайёф” гуруҳи ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқадор.

Top