Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп ва Абэ Путин ҳақида махфий мулоқот ўтказишган
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ телефон орқали махфий мулоқот ўтказишган. 1 майда ўтгани тахмин қилинаётган мулоқотни на Вашингтон, на Токио тасдиқлади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Nikkei нашри хабар берган.
Нашрнинг таъкидлашича, мулоқот бўлиб ўтганини юқори лавозимдаги мансабдор шахслар тан олишган. Бироқ мулоқот давомида муҳокама қилинган мавзулар ҳақида ҳеч қандай тафсилот йўқ.
Нашрнинг тахминича, мулоқот давомида Шимолий Корея атрофидаги вазият муҳокама қилинган бўлиши мумкин. Шунингдек, икки етакчи Пхеньян 29 апрелда ўтказган ракета синовини, Япония қуролли кучларининг АҚШ кемаларини ҳимоялаши ҳақида суҳбатлашган бўлишлари мумкин. 1 майда бундай илк вазифани бажариш учун Япониянинг "Идзумо" вертолёт ташувчи кемаси йўл олди.
Япониянинг бошқа бир нашри Asahi’нинг таъкидлашича, мулоқот ярим соатга яқин давом этган. Унинг маълумотларига кўра, суҳбат давомида Абэнинг апрель охирида Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви муҳокама қилинган бўлиши мумкин. Нашрнинг тахминича, мулоқот учинчи томонга тааллуқли бўлгани сабаб унинг бўлиб ўтгани расман тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025