Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом-хатиблар уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олишда фаоллик кўрсатишмоқда
Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи саналади. Мана шу эзгу фазилатлар «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан янада ёрқин намоён бўлади. Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Фашизм устидан қозонилган ғалабага бу йил 72 йил тўлади.

Шу муносабат билан Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани “Мирза юсуф” жоме масжиди ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда “Бодомзор” маҳалласида яшовчи 90 ёшли онахон Жиҳарова Ольга ҳамда “Мингўрик” маҳалласида яшовчи 93 ёшли отахон Абдуллаев Шоҳид хонадонида бўлишди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам билан табриклаб, совғалар тақдим этишди.


Уруш қатнашчилари Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси, Ўзбекистондан фронтга жўнаб кетган ўғлонларнинг жасорати, ўзбекистонликларнинг фронт ортидаги матонатли ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистонга эвакуация қилинган гўдаклар, оналар, қариялар, беморларга кўрсатилган меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик ҳақида сўзлаб бердилар. Меҳмонлар ташрифидан хурсанд бўлган отахон қўлларини дуога очар эканлар: “Илоҳим жаннатмакон юртимиз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин”, деб яхши ният қилдилар.


Мавзуга оид
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
13:36 / 28.02.2026
Энг кўп сарф Самарқанд ва Тошкентда: таъмир хизматлари статистикаси
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
18:16 / 27.02.2026