Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина футбол клуби мураббийи ҳакам қарорига жуда "жўшқин" муносабат билдирди
Аргентинанинг "Эстудиантес" футбол клуби бош мураббийи Нельсон Вивас футбол учрашуви вақтида ён чизиқдаги ҳакамни койигандан кейин майдондан четлатилди. Бироқ ғазаб отига минган мураббий ечиниш хонасига кетаётганда кўйлагини йиртиб ташлаб, тепина кетди.
Воқеа "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" ўртасидаги учрашув вақтида юз берди. Виваснинг ғазабланишига эса у пенальти талаб қилганда, ҳакам уни белгилашни рад этгани сабаб бўлган.
Учрашув эса 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Мавзуга оид
07:20
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
18:44 / 29.10.2025
Аргентина банки Марадона голи тасвирланган тангани чиқарди
12:04 / 27.10.2025
Милей партияси Аргентинадаги оралиқ сайловларда ғалаба қозонди
08:50 / 30.08.2025