Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин КГБдаги собиқ раҳбарини зиёрат қилди
Фото: Kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Ғалаба куни муносабати билан СССР давлат хавфсизлиги қўмитасининг Германия демократик республикасидаги собиқ вакили, Дрезденда ўзига бошлиқ бўлган Лазар Матвеевни зиёрат қилди ва уни 90 ёши билан табриклади. Унинг Жулебинодаги уйига Путин билан бирга собиқ ҳамкасблари Николай Токарев (ҳозирда «Транснефть» компанияси раҳбари) ва Сергей Чемезов (ҳозир «Ростех» бошқарувчиси) ҳам ташриф буюрган.




Владимир Путин Матвеевга президентлик соати ҳамда «Правда» нашрининг 1927 йил 8 майда чиққан сонини совға қилган.


Кремль сайтидаги расмий маълумотга кўра, Путин 1985-1990 йилларда ГДРда ташқи разведка бўйича Дрезден бўлимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
20:00 / 10.12.2025
«Ҳеч кимга сездирмасдан». Путин ўзи ҳам машина ҳайдаб туриши ва Москва кўчаларидаги курьерлар ҳақида
08:35 / 10.12.2025
Путин «дўст бўлмаган» давлатлардан қўнғироқлар тақиқланишини эълон қилди
21:45 / 08.12.2025
Путин аҳоли сонини ўстириш учун оталикни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди
11:00 / 07.12.2025